«макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти» тегли мақолалар


Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ
22 апрель 2024, 13:06

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига кўра, Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархида февралга нисбатан 0,61 фоиз, тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархида эса 0,76 фоиз тушиш кузатилди.

Дунёдаги нефть нархи Ўзбекистондаги бензин нархларига қандай таъсир қилмоқда?
25 декабр 2023, 10:49

Дунёдаги нефть нархи Ўзбекистондаги бензин нархларига қандай таъсир қилмоқда?

МҲТИ экспертларига кўра, 2022−2023 йилларда жаҳон бозоридаги нефть нархи Ўзбекистондаги бензин нархларига 1 ойлик кечикиш (лаг) билан таъсир қилди. Шунингдек, талаб юқори бўлган Аи-80 ва Аи-92 маркали бензинларнинг улгуржи нархлари жаҳон бозоридаги нефть нархига сезувчан экани аниқланди.

«Пуфак индекси» Тошкентда уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашаётганини кўрсатмоқда — МҲТИ
19 декабр 2023, 13:56 1

«Пуфак индекси» Тошкентда уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашаётганини кўрсатмоқда — МҲТИ

Тошкент шаҳрида «пуфак индекси» уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда, дейилади МҲТИ ҳисоботида. Пойтахтда ўртача таъмирланган 2 хонали квартира сотиб олиш учун керак бўладиган вақт 10 йилгача етган (ўртача иш ҳақига нисбатан).

Қорақалпоғистонда арзон, Тошкентда қиммат — ҳудудларда уй-жой нархлари қандай?
2 август 2023, 14:33 1

Қорақалпоғистонда арзон, Тошкентда қиммат — ҳудудларда уй-жой нархлари қандай?

МҲТИ экспертларининг уй-жой нархлари бўйича ўтказган таҳлил натижаларига кўра, ҳар бир квадрат метр учун энг арзон уй Қорақалпоғистонда ($390,1), энг қиммати эса Тошкент шаҳрида ($1251) қайд этилди. Бир йил ичида янги уй нархи ўртача 44 фоизга, иккиламчи бозордаги эса ўртача 33 фоизга қимматлашди.

Рухсат олиш қийинлиги сабаб Ўзбекистонда агродронлардан фойдаланиш кенг тарқалмаган — МҲТИ
26 июл 2023, 15:08

Рухсат олиш қийинлиги сабаб Ўзбекистонда агродронлардан фойдаланиш кенг тарқалмаган — МҲТИ

МҲТИ мутахассислари Ўзбекистонда агродронларни олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби анча мураккаблиги туфайли улардан фойдаланиш кенг тарқалмаганини маълум қилди. Улар хориж тажрибасини инобатга олиб, бу бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтган.

Сўнгги 5 йилда яшиллик даражаси Тошкентда 33, Бухорода эса 37 фоизгача қисқарди
12 июл 2023, 15:39

Сўнгги 5 йилда яшиллик даражаси Тошкентда 33, Бухорода эса 37 фоизгача қисқарди

Қурилиш ишлари тезлашиши оқибатида Тошкент шаҳрининг қатор туманларида ва Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 33−37 фоизгача қисқарди. Хусусан, кўрсаткич Шайхонтоҳур туманида 26 фоизга, Яккасаройда 23 фоизга, Олмазорда 33 фоизга, Мирзо Улуғбекда 18 фоизгача камайган.

Ўзбекистон 2030 йилга бориб сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиши мумкин
15 май 2023, 14:22

Ўзбекистон 2030 йилга бориб сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиши мумкин

МҲТИ экспертлари Ўзбекистонда сув танқислигини қурғоқчил ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги тармоғига қандай таъсир кўрсатишини ўрганди. 2030 йилга бориб мамлакатда 7 млрд куб метр сув танқислиги кузатилиши мумкин. Натижада Ўзбекистон сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиш эҳтимоли бор.

Ўзбекистонда миллий қадриятлар рўйхатини тузиш таклиф қилинди
11 май 2023, 11:00

Ўзбекистонда миллий қадриятлар рўйхатини тузиш таклиф қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) муҳим миллий қадриятлар рўйхатини шакллантиришни таклиф қилди. Унга, жумладан, ота-онага эҳтиром, ўзбек тили, диний бағрикенглик, сўз эркинлиги ва бошқалар киритилган.

Ўзбекистонда қизлар кўпроқ шифокор, йигитлар эса IT мутахассиси бўлмоқчи — тадқиқот
5 апрель 2023, 10:14

Ўзбекистонда қизлар кўпроқ шифокор, йигитлар эса IT мутахассиси бўлмоқчи — тадқиқот

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўрганишларига кўра, 86 фоиз ота-оналар фарзандларининг касб бўйича танловини маъқулламоқда. Қизлар кўпроқ шифокор ва ўқитувчи касбини танлаган бўлса, йигитлар IT мутахассислиги, шифокор ва иқтисодчи касбларини афзал кўрган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг